"Челси" Лукакуни Саудия Арабистонига сотади

Sherzod Nurmatov
24 авг 2023, 16:45
"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда "TalkSport" хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар 30 ёшли бельгиялик футболчи Европа клубларидан бирига ўтишга рози бўлмаса, Саудия Арабистонига ўтишини талаб қилади.

Аввалроқ "Челси" Лукакуни "Ювентус" аъзоси Душан Влаховичга алмаштиришдан бош тортгани хабар қилинганди.

Лукаку ўтган мавсум "Интер"да ижарада тўп тепди. Форвард барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 14 та тўп киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSport