"Бухоро" жамоаси логотипи ўзгарди

Narzulla Saydullayev
19 мар 2021, 15:02
Хабарингиз бор, "Бухоро" клубида янги мавсум учун катта режалар тузилмоқда.

Шу ўринда, жамоа янги мавсумда янги рамз билан ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Янги логотип асосан кўк ранглардан ташкил топган. Ушбу ранглар клуб ўйнайдиган футболкалар ранги билан мос қилиб танланган.

Жамоа тимсоли бўлган Бухоройи шарифнинг юраги бўлмиш, "Пои-калон" ансамбли ва қарийб 900 йил тарихга эга "Минораи Калон" эски логотип сингари янги рамзда ҳам ўрин олган бўлиб пастда Ислом оламининг маданий марказларидан саналган Бухородан самога муборак нур тарқалиши акс этган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›