

Футболчи сифатида "Навбаҳор", "Бухоро", "Машъал", "Шўртан" жамоаларида тўп тепган собиқ кипер Ботир Носиров "Бунёдкор" асосий жамоасида иш бошлади. У бевосита дарвозабонлар билан шуғулланади ва Илёс Зейтуллаевга яқиндан кўмаклашади.
Бунга қадар мазкур вазифани Алфред Шарипов бажариб келаётган эди.



