«Бунёдкор» ФК мураббийлари учун кўрик-танлов ўтказади

Narzulla Saydullayev
14 окт 2019, 13:01
«Бунёдкор» клуби раҳбарияти жамоа қошидаги болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийларининг рейтингини аниқлаш, уларнинг бугунги салоҳиятини текшириш мақсадида кўрик-танлов ўтказади.

Нафақат футбол клублари, балки Республика тарихида илк бор бундай конкрусга қўл ураётган жамоамиз бу орқали бир қатор мақсадларни кўзлаган. Хусусан:

- мураббийларни ОФК стандартлари талаблари бўйича ишлашини аниқлаш;
- мураббийлар тайёрлашни профессионал даражага олиб чиқиш;
- мураббийларни ўз касби ва мутахассислигига бўлган ҳурматини ошириш ҳамда уларни ижодий, фикрий салоҳиятини текшириш;

Кўрик-танлов 14-15 октябрь кунлари академиямиз майдонларида бўлиб ўтади. Таъкидлаганимиздек, конкрусда академиямиз мураббийлар қатнашади. Танловда иштирокчиларининг бажарган вазифалари баллар орқали баҳолаб борилади. Якунда ғолиблар совғалар билан тақдирланади.

Айтиш керак, бу кўрик-танлов бир йилда икки бор ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com