Иван Бошкович: "Бир очко кўп нарсани ҳал қилмайди, лекин психологик нуқтаи назардан жуда муҳим"

Абдулвосит Бектемиров
17 окт 2026, 02:07
Суперлига 24-туридан "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг Иван Бошкович иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. Рақиб кучли эди, қандай футбол кутаётганимизни билардик. Улар кўп курашишга, кўп тўп оширишларга, узун узатмаларга ва иккинчи тўп учун курашга урғу беришади. Бизга ҳам уларнинг жуда яхши бўлган ҳимоясини ёриб ўтишга тўғри келди. Биринчи бўлимда шундай вазият бўлдики, концентрацияни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Аммо иккинчи бўлимда биринчи бўлимдаги хатоларимизни тўғирладик деб ўйлайман, айниқса кутилмаганда амалга оширилган оддий узатмалар. Рақиб дарвозаси олдида кўп марта оддий узатмаларни амалга ошира олмадик. Бу устунликдан фойдалана олмадик. Аммо иккинчи бўлимда концентрация юқори даражада эди, йигитлар режага амал қилишди, охиригача режа асосида интизом билан ўйнашди ва унчалик ёрқин бўлмаса-да вазиятлар яратишди. Аммо биз барибир ўйин темпини ва вазиятни назорат қилдик, стандарт вазиятдан охири гол уриб ҳисобни тенглаштирдик.

Натижадан кўра кўпроқ нарса кутган эдим, бу очко турнир жадвалида кўп нарсани ҳал қилмайди, лекин психологик нуқтаи назардан жуда муҳим, биз ютқазмадик. Жамоа шаклланган, йигитлар ўз ишларини қилишмоқда. Ҳамма биладики биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз, мен ҳам улардан кўпроқ нарса кутаман. Ўйиндан кейин уларга бу бизнинг даражамиз эмаслигини айтдим, лекин ишлашда давом этиш керак. Жамоада вазифани уддалаш учун маҳорат ва сифат бор деб ўйлайман", - дея гап бошлади Иван Бошкович.

- Сардор Раҳмонов қандай жароҳат олди?

- Менимча, мускули чўзилди, кўрамиз. Умид қиламанки жиддий ҳеч нарса йўқ, лекин кейинги ўйинда унинг иштирок этиши сўроқ остида, таваккал қилиш қийин бўлади. Кўрамиз.

- Сардор Раҳмонов кейинги ўйинда бўлмайди, лекин бугун марказий ҳимояда мажбуриятдан шундай бўлдики, 33 ёшли Раҳмонов ва легионер футболчи. Бу икки ҳимоячидан Люпче Дориев қочиб кетарди. Раҳмонов ўрнига кимдир қайтса асосийси таркиб билан барча жойларга қайтиб ҳимояланишадими?

- Раҳмонов борасида кўрамиз, олдиндан бир нарса демайман. У биз учун жуда муҳим футболчи, унинг тажрибаси, маҳорати ўйин сифатига таъсир қилади. Лекин мен бугун захирадан майдонга тушган ўйинчидан ҳам қўрқмайман, улар ҳам ёрдам беришди, шундай бўлдики, у гол урди. Бу икки марказий ҳимоячига келсак, мен уларга шунчаки яхши футбол кўрсатишлари учун 3 йил кутиш керак эмаслигини айтдим. Улар малакали футболчилар, агар руҳий томондан тайёр бўлишса, кураш уларда яккама-якка курашларда яхшиланади. Менимча, улар юқори даражада ўйнашга тайёр. Бугунги ўйин ҳам буни кўрсатди. Менимча улар ҳам, бошқалар ҳам уддалашди. Фақат майдонга тушадиганлар эмас, ҳамма. Ҳаттоки захирада ёки Тошкентда қолганлар ҳам. Футболчилар сифати бор деб ўйлайман, биз ўзим талаб қиладиган ва "Бунёдкор" лойиқ бўлган футбол ўйнашимиз учун.

- Яна бир савол, мисол учун Кривокапични олсак, майдонга тушди, формаси унча яхши эмаслиги кўриниб турибди, чунки ҳаракатланиши қийин, курашни бой беряпти, лекин ўз голини урди. Умуман вазиятлар унча кўп эмасди, аммо биринчи уринишда оффсайд, иккинчисида тўсин ва тамом. Қачон у биринчи даврадаги каби ўз формасига қайтади?

- Кўп вақт ўтказиб юборди, қарийб 40 кун ва Плетнёв, менимча ҳали оптимал формага тушиб улгуришмади. Лекин биз ишлаяпмиз. Музаффар Олимжонов ҳам майдонга тушди, жароҳатдан кейин. Ахмаджонов ҳам кўп ўтказиб юборди, у ҳам машғулотларда қатнашмади. Шунинг учун бошқа футболчилар соғлом рақобатбардош бўлишлари муҳим ва бугун ўйнаганлардан кўра яхшироқ ўйнай олишади деб ўйлайман. Ўз формасини ўйинлар ва машғулотлар орқали тиклаб олишлари керак.

- Яна бир савол, "собиқ футболчи" тушунчаси бор, масалан сиз 15 йил олдин футбол ўйнагансиз. Агар 16-17 ёшли икки йигит ўйнаганда эди, уларни "еб" қўйган бўлардингиз. Лекин ҳозир нафақат Ўзбекистон, бутун дунёга қарасак, 16, 17, 18 ёшли йигитлар майдонга тушиб катталардан умуман қўрқишмаяпти. "Барса"да Ямал 19 ёшли...

- Ўйлашимча, бу индивидуал ҳолат. Менинг фикримча, ёшлар ҳозир тезроқ ўсишмоқда. Жисмоний жиҳатдан. Фикрлаш ва психология бўйича ҳам ўйлайманки, бутун дунё шундай, интернет орқали улар тезроқ улғайишмоқда ва ривожланишмоқда, кўпроқ маълумот олишмоқда ва осонгина яшира олишади, олдин эса бизда бундай эмасди.

бошковоич.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›