Бундеслига. "Шальке" билан ўйин олдидан "Боруссия"да йўқотишлар бор

9 май 2020, 23:09
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячилари Аксель Витцель ва Эмре Жан жамоанинг танаффусдан кейинги илк ўйини "Шальке-04"га қарши баҳсни ўтказиб юборишлари кутилмоқда.

Sport Bild хабарида таъкидланишича, иккала футболчи ҳам машғулотларда жароҳат олишган.

Шунингдек, Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс ва ҳимоячи Дан Аксель Загадунинг бўлажак ўйинда майдонга тушиш масаласи сўроқ остида турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport Bild