

Клуб баёнотида айтилишича, Адейеми ҳамда ўтган мавсумни "Бохум"да ижарада ўтказган 20 ёшли ярим ҳимоячи Кьелль-Арик Ветьен бугунги жисмоний тайёргарлик синовларида иштирок этмайди.
"Карим Адейеми ва Кьелль-Арик Ветьенга бошқа клублар билан музокара олиб бориш учун жамоа йиғинини вақтинча тарк этишга рухсат берилди", - дейилади "Боруссия" расмий баёнотида.
Аввалроқ Испания матбуоти "Барселона" Адейеми трансфери бўйича "Боруссия" билан келишувга эришганини хабар қилган эди. Маълумотларга кўра, каталонияликлар 23 ёшли футболчи учун 22 миллион евро ва қўшимча 9 миллион евро бонус тўлашга тайёр.
Адейеми ўтган мавсум Бундеслигада 26 та учрашув ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.



