Бразилияда футболчи стадионга урган чақмоқдан кейин ҳушидан кетиб қолди

Mirjalol Normatov
15 янв 2019, 22:16
Бразилиянинг "Агуа Санта" клубининг ёшлар таркиби футболчиси Энрике стадионга чақмоқ уриши натижасида ҳушидан кетиб қолди.

Воқеа Сан Пауло Кубоги доирасида "Атлетико Минейро" ва "Агуа Санта" клублари иштирокидаги ўйинда бўлади.

Баҳснинг 47-дақиқасида стадионга чақмоқ уради ва Энрике ўзини ёмон ҳис қилади. Шундан кейин у захира ўриндиғига жўнайди ва ҳушидан кетиб қолади. У бундай ҳолатни олдин кўрмагани учун шундай ҳолатга келганини айтиб ўтди.

"Барчаси яхши. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Энди бундай ҳолатни кўрмасликка ҳаракат қиламан. Даҳшат", деди футболчи

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globoesporte