"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида

Sherzod Nurmatov
20 мар 2026, 13:08
"Бавария" Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида "Аталанта"ни 4:1 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди.

Мюнхенликлар чорак финалга йўл олди ва унда Мадриднинг "Реал" клубига қарши баҳс олиб боради.

"Рекордмайстр" ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоасининг "қироллик клуби"га қарши бўлажак учрашуви ҳақида фикр билдирди:

"Рақиб жуда кучли, курашга тайёргарлик кўриш керак. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз", – деди футболчи Мюнхен клуби матбуот хизматига.

Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 7 апрель куни (Европа вақти билан) Мадридда бўлиб ўтади, жавоб ўйини эса 15 апрель куни Мюнхенда ўтказилади.

Охирги бор жамоалар 2024 йил Чемпионлар Лигаси ярим финалида тўқнаш келганди – ўшанда икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга "Реал" чиққан (2:2, 2:1).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com