Бир ярим ой олдин "Локомотив" билан шартнома қилган Жасур Ёқубов "Пахтакор"га ўтди

Mirjalol Normatov
22 фев 2022, 12:59
"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Жасур Ёқубов "Шерлар" билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

23 ёшли ҳимоячи Суперлигада ҳозиргача 23 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган. Аввалги мавсумни Жасур "Сурхон" сафида ўтказган. У эркин агент сифатида таркибимизга келиб қўшилди. 

Хабарингиз бор, Жасур Ёқубов 13 январь куни "Локомотив" билан шартнома имзолагани эълон қилинган ва 2 февраль куни у клубдан кетганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати