

Каталонияликлар ушбу трансферни ёзда амалга ошириш имконсиз деб ҳисоблашди. Трансфер бекор бўлишига, Нико Уильямснинг оиласи томонидан кўрсатилган босим сабаб бўлган. Футболчининг оиласи Никони «Атлетик»да қолишга кўндирган.
Шунингдек, футболчи ПСЖ томонидан таклиф қилинган шартномани ҳам қабул қилмаган. Парижликлар футболчининг ойлигини икки баравар оширишга рози эканлигини маълум қилишганди.



