

Каталония клуби жорий мавсумда чемпионликка эришиш учун қолган учрашувларда атиги уч очко тўпласа кифоя. Сабаби Месси жамоадошлари ўзаро ўйинларда “Атлетико”дан (1:0, 1:1) устунликка эгалар.
“Барселона” 35- турда сафарда “Депортиво”ни мағлуб этса (“Севилья”га қарши ўтказиладиган 34-тур учрашуви 9 май кунига қолдирилган), каталонияликлар 36-турда “Реал”га қарши баҳсни чемпион сифатида бошлашади. Мадрид клуби сал илгарироқ “чемпионлик коридори” ташкил этмаслик ҳақида баёнот берганди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Барселона” жорий мавсумда Пирмерони мағлубиятсиз ўтказмоқда (25 та ғалаба, 8 та дуранг).



