"Барселона" 19 ёшли футболчисининг товон пулини 400 миллион евро қилиб белгилади

Mirjalol Normatov
28 апр 2023, 21:13
"Барселона" 19 ёшли тарбияланувчиси Алейш Гарридо билан шартномани узайтирди.

Клуб 19 ёшли футболчиси билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузди ва унда футболчининг товон пулини 400 млн евро қилиб белгилади.

Гарридо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоадаги дебютини 1 апрель куни "Эльче" билан ўйинда қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal