"Барса" собиқ директори "Юве"даги Суарес ҳақида: "Роналду билан муаммо бўлмайди. Улар бир-бирини ажойиб тарзда тушунади"

Alisher
8 сен 2020, 18:23
"Барселона" собиқ спорт директори Арьедо Брайда каталонияликлар форварди Луис Суареснинг "Ювентус"даги Криштиану Роналду билан бирга ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Суарес - жангчи ва унинг жанговар руҳи жамоадаги бошқа ўйинчиларни ҳам қувватлантиради. Унда "Ювентус" ва бошқа топ-клубларда ўйнаш учун характер ва ДНК бор.

Агар у руҳланган бўлса, 33 ёшида ҳам ажойиб харид бўлади. Унда Роналду билан муаммо бўлмайди. Улар бир-бирини ажойиб тарзда тушунади, чунки бу икки туғма ғолиблардир", - дейди Брайда.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" эндиликда Суаресга эҳтиёж сезмаяпти ва уни қўйиб юбормоқда. Уругвайлик футболчининг кейинги клуби катта эҳтимол билан "Ювентус" бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal.com