UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси бўлган "Бухоро"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  41 02:42А Серия. "Милан" "Комо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  4 01:50Ришарлисон узоқ муддатга сафдан чиқди  0 01:22"Атлетико" Симеоне билан 4 йиллик шартнома имзолади  2 00:55Сульшер нима сабабдан МЮга бош мураббий бўлмади?  5 00:29"Челси" асосий футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин  0 23:33"Вулверхэмптон" футболчиси учун МЮ билан бирга "Атлетико" ҳам курашади  0 23:15Эрик тен Хаг: "Клублар эгалари футболни тушунмайди"  4 22:46Кэррик собиқ шогирдини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 22:20Эндрик: "Алонсодан кўп нарсани ўргандим"  1 21:53U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум қилинди  6 21:29"Челси" футболчиси "Лидс"га ўтди  0 21:13"Ал Иттиҳод" президенти Мессига қанча маош таклиф қилганини айтди  15 20:58Яп Стам МЮга кимни сотиб олиши кераклигини айтди  1

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирига 5 июль куни қуръа ташланади

Аввалроқ мусобақада 10 та жамоа иштирок этиши хабар қилинганди.

Жамоалар мусобақа низоми асосида ўз таркибларини шакллантирмоқда. Режага кўра, 6 июль куни Ўзбекистонда барча клублар танаффусга чиқади ҳамда 7 июль санасидан эътиборан турнир старт олади. 

5 июль куни соат 16:00 да "Бунёдкор" стадионида мусобақага қуръа ташлаб берилади. Турнир ўтган йили бўлгани каби "Бунёдкор" академияси футбол майдонларида ўтказилади. 

Низомга кўра, қуръа олдидан жамоалар саватларга ажратилмайди. 10 та жамоа бир саватдан жой олади ҳамда бергер тизимида қуръа ўтказилади. Якунда унинг дастлабки уч тур ўйинлари қолдирилиб, қолганлари ўчириб юборилади. Яъни, мусобақанинг сўнгги — тўртинчи кунига қадар барча жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади ва шу асосда турнир жадвали шаклланади. 

Тўртинчи куни турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар финал ўйини орқали мусобақа ғолибини аниқлаб беради. Худди шу тартибда 3, 5, 7 ва 9-ўринлар учун ҳам беллашувлар ўтказилади. Фестивал шаклида ўтадиган турнирда барча иштирокчи жамоа умумий ҳисобда 4 тадан учрашув ўтказиши таъминланади. 

Қизиқ тарафи шундаки, дастлабки уч тур давомида асосий вақтда ғолиб чиққан жамоага 3 очко берилади. Ўйин дуранг билан якунига етса, пенальтилар серияси ўтказилади. Бунда ғолиб жамоа 2, мағлуб эса 1 очко эгасига айланади. Асосий вақтдаёқ мағлуб бўлган томон табиийки, очкосиз қолади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика