UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинда асосан тезкорлик ва жараённинг боришига қараб қарши ҳужумни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинда асосан тезкорлик ва жараённинг боришига қараб қарши ҳужумни мақсад қилгандик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz” - “Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мезбонларнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Шунга мос равишда тайёргарлик кўрдик. Бугунги ўйинда асосан тезкорлик ва жараённинг боришига қараб қарши ҳужумдан ҳам фойдаланишни мақсад қилгандик. Биринчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда йигитлар фаолликни оширишди, гол ҳам урдик. Бироқ, учрашувнинг сўнги қисмида ҳимоявий футбол кўрсатдик, чунки мезбонларнинг ўйини бизни шунга мажбур этди. Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларни табриклайман. Кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозонишни уддалай олдик.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўзларини унчалик ҳам кўрсата олишмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Улар чигалёзди машғулотларни яхши амалга оширмаган бўлишлари мумкин. Шунингдек, ўйиннинг боришига бир оз эътиборсизлик билан қарашди.

- Ғалаба қозонаётган бўлсангиз ҳам ўйинни асабий тарзда кузатиб бордингиз. Бунга қандай изох берасиз?

- Мезбонлар тажовузкор футбол намойиш этишади, битта хатодан унумли фойдаланиб кетишлари мумкин. Йиллар давомида машғулотларда ишлайсиз, лекин футболчилар оддий вазиятларда ҳам хатоликларга йўл қўйса, бу албатта асабийлаштиради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика