

Рефери Аспасни 62-дақиқада симуляция учун ўйиндан четлатди, аммо кўпчиликнинг фикрича, "Қироллик клуби" ҳимоячиси Серхио Рамос ўз жарима майдончаси ичида қоидани бузган. Ҳакамга эътироз билдирган "Сельта" бош мураббийи Эдуардо Бериццо ёрдамчиси Эрнесто Маруччи ҳам четлатилди.
Ўйин 4:1 ҳисобида "Реал"нинг ғалабаси билан якунланди.



