"Сельта" ва 34 ёшли Аспас шартномани 2025 йилга қадар узайтиришди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар

Alisher
26 июл 2022, 11:24
"Сельта" форвард Яго Аспас билан янги келишув имзоланганини эълон қилди.

Галисияликлар 34 ёшли испан билан шартномани 2025 йилга қадар узайтиришди.

Аспас ўтган мавсум 37та ўйинда 18та гол урган ҳолда "Сельта"нинг Ла Лигадаги энг яхши тўпурарига айланди.

У клуб сафида умумий 418та ўйинда майдонга тушиб, 184та гол ("Сельта" тарихидаги энг яхши натижа) ва 63та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rccelta.es