Аспас атайин сариқ карточка олиш учун голни нишонлашда либосини ечди
06 дек 2021 21:57
Янгиликлар
Аспас атайин сариқ карточка олиш учун голни нишонлашда либосини ечди
Аввалига у ажойиб гол урди - у финт орқали Уго Гильямон доғда қолдирди ҳамда ва тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди.
Иккинчидан, у голни тантанали тарзда нишонлади - ўйиннинг атиги 11-дақиқаси бўлса-да, футболкасини ечди. Бунинг учун ҳужумчи сариқ карточка билан жазоланди. Мазкур огоҳлантириш Яго учун чемпионатдаги бешинчиси бўлди ҳамда кейинги ўйинга дисквалификация қилинди.
Балки Аспас буни хоҳлаган бўлиши мумкин. Гол урилган вақтда ҳужумчи жароҳат олди ва буни ўзи ҳам ҳис қилди, чунки голдан сўнг майсазорга ўтириб олди. Бир неча дақиқадан сўнг унинг ўрнига Ренато Тапия майдонга тушди. Аспас барибир кейинги ўйинда "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини ҳис қилган бўлиши мумкин - ва бу аввал олинган карточкаларни йўққа чиқариш учун имконият саналади.
Аммо тўпурарсиз (ушбу мавсумда "Сельта"нинг 41% голини урган) ушбу жамоага қийин бўлади. Аспас майдонни тарк этгач, "Валенсия" иккита гол урди (Дуро ва Макси Гомес гол уришди) ва олдинга чиқиб олди. Эндиликда нисбатан кучли "Мальорка"га сафар қиладиган (12-ўринда, "Сельта"дан уч очко кўп жамғарган) клубга осон бўлмайди.
Фикрлар