"Ливерпуль" собиқ футболчиси фаолиятини қаерда якунлашни хоҳлашини айтди

Alisher
10 мар 2024, 13:50
"Ливерпуль" собиқ форварди Яго Аспас келаси мавсум ҳам "Сельта"да қолмоқчи.

"Шу ерда имкон қадар кўпроқ қолмоқчиман. Доим ушбу клубда фаолиятимни якунлашни хоҳлаганман. Ҳалигача бу ўй ҳаёлимдан кетмаяпти.

Ҳа, бошқа клублардан таклиф олдим, аммо улар мени қизиқтирмайди. Ҳеч қачон "Сельта"дан кетишим ҳақида ўйламаганман", — дейди футболчи.

36 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассист қайд этди. Унинг меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўртасига қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tribal Football