“Арсенал”нинг асосий ҳимоячиларидан бири учун мавсум якунланди

Eldor Akmurzayev
2 янв 2020, 22:00
Арсенал” ҳимоячиси Каллум Чемберс 9 ойга яқин муддатга сафдан чиқди.

Бу ҳақда, лондонликлар матбуот хизмати хабар бермоқда. Чемберс учун жорий мавсум муддатидан олдин якунланди. 

Манбага кўра, 24 ёшли ўйинчининг чап оёқ тизза пайлари жиддий шикастланган. Англиялик футболчининг жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳам айтилмоқда. Яқин кунларда, у узоқ муддатли даволаниш курсларини бошлайди. 

Каллум ушбу жароҳатини АПЛнинг 20 тури доирасида бўлиб ўтган “Челси”га қарши (1:2) баҳсда орттириб олганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: arsenal.com