"Арсенал" ҳимоячиси клуб билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
11 июн 2023
"Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салиба клуб билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди.

"The Athletic" хабарига кўра, томонлар 4 йиллик шартнома борасида оғзаки келишувга эга. Ҳозирда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.

Якунланган мавсумда 22 ёшли марказий ҳимоячи барча турнирларда 33 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзигача давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic