"Арсенал" ярим ҳимоячиси фаолиятини "Бешиктош" клубида давом эттириш учун Туркияга учиб кетди

30 авг 2019, 22:00
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эл-Ненни "Бешиктош"га ўтишга яқин.

Аввалроқ, Истанбул клуби мисрлик футболчи билан мавсум якунига қадар ижарага олиш бўйича келишиб олишганди. Шу мақсадда у Туркияга учиб кетди. 



Бундан ташқари "Бешиктош" Эл-Ненни маошининг катта қисмини тўлайди. Хавбек Лондон клубида ҳафтасига 50 минг фунт миқдорида маош олаётган эди.

Қайд этиш керак, Эль-Ненни 2011 йилдан буён Миср терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal