

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли мисрлик футболчи ёзда "канонирлар"ни эркин агент мақомида тарк этади.
Қайд этиш керакки, Эль Ненни "Арсенал"да 2016 йилдан бери ўйнайди, аммо сўнгги вақтларда у асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



