

Лига клублари бугун ўз формаларининг олд қисмидан букмекерлик конторалари рекламасини олиб ташлаш қарорини эълон қилишди. Бунинг сабаби – "ставка"лар реклама миқдорини камайтириш истаги.
Келишув 2025/26 йилги мавсум охирида кучга киради. Клублар унгача амалдаги келишувларини кўриб чиқиш имкониятига эга.
"The Times" журналисти Мартин Циглернинг ёзишича, 20 та клубдан 18 таси ёқлаб овоз берган, 2 та жамоа бетараф қолган. Бироқ футболкаларнинг енгидаги рекламага барибир рухсат берилади.



