UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  3 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  4 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  49 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

Анвар Ражабов: "Жамоага нима бўлаётганига мен ҳам ҳайронман" Янгиликлар

Анвар Ражабов: "Жамоага нима бўлаётганига мен ҳам ҳайронман"

Бу йил яна олий лигада иштирок этаётган "Андижон", ўз мухлисларини ранжитишда давом этмоқда.
Жамоа 8-турдан кейин 4 очко жамғариб турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Табиийки бу маҳаллий ишқибозларга ёқмаяпти. Яқинда "Навбаҳор" майдонига сафар уюштирган "бургутлар" дербида йирик (0:3) ҳисобда мағлуб бўлиб қайтди. Учрашувдан сўнг андижонликлар ҳужумчиси Анвар Ражабов билан суҳбатлашдик.

- Очиғи, жамоага нима бўлаётганига мен ҳам тушунмаяпман, - дея гап бошлади 26 ёшли футболчи. - Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмоқда. Лекин негадир натижа ижобий кечмаяпти. Навбаҳор билан ўйинга келадиган бўлсак, асосий таркибнинг 3-4 та аъзоси жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Қолаверса учрашувда 2та ҳимоячимиз алмаштирилди. Шу куни наманганликларнинг ғалабага бўлган иштиёқ юқори бўлгани учун ютди деб ҳисоблайман. Бизда ҳам иштиёқ бор, лекин боя айтганимдек омадимиз келмаяпти.

- Намангандаги учрашувда биргина мени эмас, бутун жамоани ўйини чиқмади.

- Умид қиламанки, "Андижон" олий лигадан тушиб кетмайди. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонамиз, - дейди Анвар Ражабов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика