

"Бундай совринни олиш улкан шараф. Оиламга ва мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Тақдирлаш маросими учун Бразилиядан келган ота-онамга раҳмат.
Буни омад деб ҳисобламайман. Бу неъмат ва мен бундан миннатдорман. "Ливерпуль"даги шерикларимга алоҳида раҳмат дейман, уларсиз соврин ҳақида орзу ҳам қилолмасдим", - деди Алиссон.
Алиссон Лев Яшин номиаги соврин (Yachine Trophy)нинг биринчи ғолибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли кипер 2018-2019 йилги мавсум Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди, терма жамоаси билан эса Копа Америка-2019да чемпионликни қўлга киритди.



