UZ

Сўнгги янгиликлар

06:25Бартомеу: "Месси ўйинчиларнинг маошларини қисқартириш ғоясини дарҳол қўллаб-қувватлади"  0 06:01Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 150 нафарга етди  0 00:45Асенсио жароҳатдан фориғ бўлди  8 00:11Сетьен ижарадаги футболчини ортга қайтармоқчи  0 23:42"Милан" клуби тирик афсонаси, "содиқлик рамзи" - Паоло Мальдини ҳақида   1 23:39Маркус Рэшфорд: “FIFA ўйнаяпман, китоб ўқияпман, анча йил илгари ўтказилган матчларни томоша қилдим”  1 22:53Бензема: "Роналдо билан мени таққослаганда у Формула-1 бўлса, мен картинг"  5 22:32Гвардиола карантин ҳақида: “Биз кучлироқ, яхшироқ ва бироз тўлишиб қайтамиз”  1 21:57"Реал" ёзда "Ливерпуль" етакчиси билан шартнома имзолашга тайёр  0 21:39"Ливерпуль" нима учун Моуриньюни танламаганини айтди  3 21:22АПЛни давом эттиришнинг бир йўли топилди  5 21:11"Тоттенхэм" ҳам ўз стадионини касалхонага айлантиради  0 20:56Гризманн: "Футболни соғиндим"  0 20:40"Бавария" ўз ҳужумчиси билан шартномани узайтиради  0 20:28Independent: Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози бўлди  10

"Абрамов армияси", камгап Муҳитдинов ва сақич чайнаш тақиқланган Сингапур. Сафардаги дастлабки кунимиз ҳақида Янгиликлар

"Абрамов армияси", камгап Муҳитдинов ва сақич чайнаш тақиқланган Сингапур. Сафардаги дастлабки кунимиз ҳақида

Ўзбекистон терма жамоасининг 14 октябрь куни кундузги соат 11да Сингапурга учиб кетди.

Шу куни тонгги соат 9:30да "Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт"нинг ВИП кириш эшиги олдига келдик. Терма жамоамиз автобуси келишидан аввал чартер рейсда миллий жамоамизнинг бир қанча мухлислари, ҳамкасблар ва устозимиз Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаев учишини билиб олдик. Соат миллари 09:50ни кўрсатганида МТЖ автобуси аэропортга етиб келди ва ундан Голливуднинг жангари фильмларидаги бош қаҳрамонга ўхшаш имижда Вадим Абрамов тушиб келди. Мураббий ортидан "Абрамов армияси"ни кўрдик.

Рўйхатдан ўтиш, паспорт назорати ва шунга ўхшаш жараёнлар якунланганидан сўнг самолётга чиқиш бошланди. Учоқ ҳавога кўтарилди ва Сингапур томон йўлга чиқдик. Баъзилар тезда ёстиқчаларни бош томонга қўйиб, уйқуга кетишди, бошқалар эса яқинидаги ҳамкасби, дўсти билан суҳбатни бошлаб юборди. Биз ҳам бироз мизғиб олишга қарор қилдик, чунки самолёт ҳавога кўтарилиш олдидан Championat.asia сайтининг бошқа ходимларига керакли маълумот ва файлларни юбориб бўлгандик.


Парвоз давомида Азиз Ҳайдаров тез-тез футболчилардан хабар олиб турган бўлса, ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Фазиев биздан ҳол-аҳвол сўраб турди. Айтганча, терма жамоамиз футболчилари баъзи кишилар айтганидек масъулиятсиз эмас, аксинча тартибли эканлигининг гувоҳи бўлдим. Улар тушликни тановул қилиши билан ўрнидан туриб, ҳаракат қилишга, таомни ҳазм қилишга интилишди. Шундайлардан бири Элдор Суюнов олдимизга келиб, биз билан бироз суҳбат қуришга қарор қилди.

Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган гуруҳдаги вазиятни, рақиб бўлмиш Сингапур ўйинларини бироз таҳлил қилдик. Орада дўстимиз ва ҳамкасбимиз бўлган Шаҳбоз Беғамов ҳам эслаб ўтилди. Суҳбат якунланганидан сўнг вақтимизни янада унумли ўтказиш учун футболчилар билан интервью уюштиришга ҳаракат қилдик. Ўриндиқлар оралаб олдинга ўтаётганимда Одил Аҳмедов ёш ўйинчилар билан суҳбатлашиб, уларга ишонч бағишлаётганини, баъзилар китоб ўқиётганини, яна кимлардир мусиқа тинглаб, бор эътиборни Сингапурга қарши баҳсга қаратаётганини кўрдим. Футболчилар "ўйиндан олдин эмас, кейин интервью берамиз" дея бизни ўз жойимизга қайтаришди, лекин таслим бўлмадик ва МТЖнинг янги вакили, камтар ва камгап Шароф Муҳитдинов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

Навбатдаги "нишонимиз" Даврон Файзиев бўлди. Бу инсон интервью олувчиларнинг орзуси ҳисобланади десак адашмаймиз. Чунки унга саволни чала берсангиз ҳам жавоб тўлиқ ва ундан ҳам кўпроқ бўлиб қайтади. Бунинг устига у адабий гапирши интервьюни "оққа кўчириш"да катта ёрдам беради. Даврон Файзиев билан интервью самолёт қўнишига яқин якунландик.

Ҳаво кемаси учувчилари сай-ҳаракатлари билан самолёт Сингапурга муваффақиятли қўнди. Учоқ эшигидан чиқшимиз билан худди саунага тушиб қолгандек бўлдик. Мени об-ҳаво ҳақида гапиряпман. Бу ер жуда иссиқ ва намлик юқори даражада. Тошкент вақти билан 19:00, Сингапур вақти бўйича 22:00да футболчилар алоҳида, журналистлар алоҳида автобусларда Holiday Inn меҳмонхонасига йўл олдик. Ҳамкасбимиз илтимоси билан журналистларни манзилига элтган ҳайдовчи тезроқ юриб, МТЖни кутиб олишимизга имкон яратди. Сайтимиз орқали фото ва видеоларни кўрган бўлсангиз керак.


Меҳмонхонада терма жамоани ўйиндан олдинги матбуот-анжуманида иштирок этган Темур Кападзе кутиб олди. Бундан ташқари Одил Аҳмедовнинг ашаддий мухлиси уни "Holiday Inn"да кутиб турган экан. Қизиғи, у ўзбекистонлик эмас, балки Хитой фуқароси эди.

Терма жамоамиз сардори чарчаганига қарамасдан узоқ йўл босиб келган мухлис билан суратга тушди ва у кўрсатга расмларга дастхат қўйиб, ўз футболкасини совға қилди. Шундан сўнг футболчилар тезлик билан хоналарига жойлаштирилди ва кечки овқатга юборилди. Биз ҳам кечки овқатни якунлаб, футболчилар каби уни ҳазм қилиш учун бироз сайр қилдик. Сингапур кўчалари тоза, озода, бинолари баланд ва чиройли. Учишдан олдин мамлакат қонунидаги баъзи муҳим маълумотлар билан қизиққан эдим. Бу ерда жамоат жойларида тупуриш, сақич чайнаш мумкин эмас. Чекувчилар учун махсус йўлакчалар ажратилган. Соат 22:00дан сўнг кўчада 2 кишидан кўпроқ бўлиб сайр қилиш тақиқланади. Ҳақиқатдан ҳам, Сингапур аэропортидан то меҳмонхонага боргунимизча кўчада бирор кишини кўрмадим. Тунги сайрни якунлаб, меҳмонхонага қайтдик ва маҳаллий вақт билан тонгги соат 06:00да сиз ўқиётган ушбу гапларни ёзиб тугатдим.

Бизни бугун жуда муҳим баҳс кутяпти, бироқ Даврон Файзиев айтганидек "хотиржамман"!

Жаҳонгир Файзуллаев ва Жасур Асланов Сингапурдан Championat.asia сайти ўқувчилари учун махсус

Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг