UZ

Сўнгги янгиликлар

09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  6 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  4 08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  5 07:38Сегунда жамоасига мағлуб бўлган Арбелоа нималар деди?  7 07:00Африка Миллатлар кубоги. Иккинчи финалчи маълум  3 03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  130 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  20 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  35 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  6 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  3 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради" Янгиликлар

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"

Сайтимиз вакиллари Сингапурга парвоз чоғида "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов билан кичик интервью ташкил қилишди.

- Сингапурга қарши кечадиган баҳсдан нималар кутяпсиз?

- Сингапур билан учрашув осон бўлмаслиги аниқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Бор кучимизни 3 очко олишга сарфлаймиз.

- Тошкентдаги машғулотлар давомида рақиб ўрганилдими?

- Албатта, рақибни жиддий таҳлил қилдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тушунчага эга бўлдик. Бу эртанги баҳсда бизга ёрдам беришига ишонаман.

- Эртага Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилишингизга ишонасизми?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мени асосий таркибда майдонга туширадиган бўлса, бундан хурсанд бўламан ва тайёрман деб ўйлайман.

- МТЖда сизнинг рақобатчингиз Фарруҳ Сайфиев...

- Рақобат ўсишга, ривожланишга ундайди. Бу терма жамоа фойдасига хизмат қилади. Фарруҳ Сайфиев кучли футболчи эканлиги мени яхшироқ ҳаракат қилишга мажбурлайди.

- Эртага Сингапурда МТЖни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ўзбекистонлик мухлислар стадионда бўлишини эшитдик...

- Бундан жуда хурсандман ва уларга миннатдорчилик билдираман. Эртага бутун ўзбек халқи биздан ғалабани кутади. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир мураббий ўзига хос. Бу мураббийларда тактика, ўйин услуби жиҳатдан фарқ бор. Уларнинг феъли ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мутахассислардан бири меҳрибон ёки қаттиққўл дея олмайман. Абрамов ҳам Бердиев ҳам керак пайтда футболчилар билан қандай муносабатда бўлишни яхши билади.

- Вадим Абрамов айни дамда сингдираётган тактика ҳақида гапириб берсангиз.

- Ҳимоячи сифатида гапирадиган бўлсам, Абрамовнинг ғояси қуйидагича: Тўп қаерда йўқотилган бўлса, прессинг орқали ўша ерда уни рақибдан олиб қўйиш керак бўлади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика