UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:45ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)  9 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  0 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:12Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  1 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  3 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  3 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  5 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  16

Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"

Теглар :  НасафШаржа
Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси 8-туридан ўрин олган “Шаржа” – “Насаф” учрашувидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчи Шароф Муҳитдинов иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев:

— Барчага аён, ушбу турнирда кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз қолмаган. Шунга қарамай, эртанги учрашувда йигитларда етарлича мотивация бор. Биз учун рақибга қарши майдонга чиқиб, сифатли футбол намойиш этиш муҳим вазифалардан биридир.

“Шаржа” жамоаси техник ва таркиб жиҳатдан яхши шаклланган, кучли рақиб. Эртага ушбу жамоага қарши муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Шароф Муҳитдинов:

— Биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

— Жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида нима дея оласиз ва ушбу мусобақадан қандай хулосалар чиқардингиз?

Шароф Муҳитдинов:

— Гуруҳимизда жуда кучли рақиблар жамланганди. Шунга қарамай, бундай жамоаларга қарши ўйнаш бизни янада чиниқтиради, тажриба ва мотивация беради.

— Бу сизлар учун ушбу мусобақадаги сўнгги учрашув бўлади.  Эртага мусобақадаги илк ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиласизми?

Рўзиқул Бердиев:

— Албатта, эртага ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. 

Жамоамиз мусобақа давомида кўплаб беллашувларда яхши ўйин намойиш этди, аммо натижалар биз кутгандек бўлмади. Эртага ушбу мусобақани муносиб тарзда якунлашимиз лозим. Йигитларни айнан шунга тайёрладик.

— Ушбу мавсумда жамоага нима етишмади? Айрим мутахассислар жамоа "Насаф" ўзини тўлиқ намойиш эта олмади, дея баҳолашмоқда.

Рўзиқул Бердиев:

— Бунинг бир нечта сабаблари бор. Жамоамиз асосий эътиборни миллий чемпионатга қаратди. Бу эса жамоага иккита фронтда ҳам ижобий натижага эришишга қийинчилик туғдирди. Айрим учрашувларда бизга тажриба ва индивидуал маҳорат етишмади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

   
16 фев 10:09:26
SHAMAN-2016
— Бу сизлар учун ушбу мусобақадаги сўнгги учрашув бўлади. Эртага мусобақадаги илк ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиласизми?

Рўзиқул Бердиев: Йук э канака галаба, биз шунчаки сайр килгани келдик, галаба козонишимга кузим етмайди, 90 дакика чидаб берсак булди, чунки болалар шахар дуконларини айланиб роса чарчашган.
   
16 фев 08:02:18
Шухрат Эргашев
Бизни футболда шунака минталитет бор, клубда молиявий муаммолар булса, натижалар салбийлашади, ойлик берлмаяпди деб. Лекин Насафда шундай минталитет йук, худо хохласа яхши натижа килиб, суперлигада хам муносиб катнашиб, янги хомийларни жалб килади деган умиддамиз. Бердиев уйинчиларга керакли мотивацияни берса булди.
   
16 фев 06:10:49
Abdusalom Mirzayev
Каттагина ҳисобда еб келишадиёв.
   
16 фев 01:07:34
Akbar Umarov
Tan olish kerak imkoniyatlar deyarli yoq. Uzag'i bilan xattoki durang uchunxam 5% xalos. Men Futbolda kuchli Ekspertman deyarli adashmayman
-1   
16 фев 07:44:04
Акмал Аляров
Насафга омад.
Мусобақани ғалаба билан якунласин илоҳим.
Айрим мияси ачиган экспертлар учун ҳам ютиб келсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика