UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Дембеле "Барса" билан можарони ҳал қилиш учун Лапорта билан учрашмоқчи  0 00:39"Милан" Обамеянгни ижарага олиши мумкин  0 00:12Диего Коста А Серия клубига ўтишга яқин турибди  0 23:55"Атлетико" Суаресга ўринбосар топди  0 23:28Ушбу мавсумда фақатгина Канселу Мессидан ёмонроқ натижа қайд этмоқда  8 23:01Африка кубоги. Сенегал икки киши кам бўлиб қолган Кабо-Вердени мағлуб этди  3 22:42Жака қишда "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:25Вейналдум АПЛга қайтмоқчи  3 22:08Анчелотти: "Бензема мен туфайли пенальтидан фойдалана олмади"  3 21:51Марио Балотелли: "31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат. Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади"  0 21:42Olamsport: Сакен Бибосиновнинг Ҳасанбой билан жанг учун шарти, «Конор ёзда қайтади» ва бошқа хабарлар  0 21:34Влаҳовичдан кейин "Юве" бор эътиборини Нандесга қаратади  0 21:17Эриксен "Аякс" билан машғулот ўтказмоқда  0 20:50Марсьяль Испанияга етиб келди  3 20:23Это'О: Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, Моуриньо эса "Порту" билан ушбу турнир ғолибига айланди  14

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Рома" "Сампдория" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Рома" "Сампдория" билан дуранг ўйнади

Теглар :  РомаСампдория
Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Рома" — "Сампдория" учрашуви якунланди.

"Рома" — "Сампдория" 1:1

Гол: 1:0 – 72 Шомуродов, 1:1 – 80 Габбьядини.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Винья (Шомуродов, 67), Мхитарян, Верету (Эль-Шаарави, 67), Кристанте, Дзаньоло, Абрахам (Афена-Гьян, 47).

Сампдория – Фальконе, Берешиньски (Чьерво, 76), Йосида, Колли, Ауджелло, Кандрева (Депаоли, 89), Аскильдсен (Йепес, 89), Адриен Силва, Экдаль (Феррари, 37), Габбьядини, Капуто (Куальярелла, 76).

Огоҳлантиришлар: Берешиньски (44), Фальконе (60), Аскильдсен (61).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Рома" ўз майдонида "Сампдория" билан дуранг ўйнади. Шомуродов бугун гол урди, аммо унинг голи ғалаба учун камлик қилди. Келгусида баҳсларда ҳам ўзбекистонлик ҳужумчинидан голлар кутиб қоламиз.

90+5. Иккинчи қаватда тўп учун курашда "Рома" футболчилари ўйин қоидасини бузди.

90+3. "Рома" бурчак зарбаси ишлаб олди. Босим давом этмоқда.

90+1. ЗАРБА! Мхитарян бурчак тўпидан қайтган тўпга зарба берди, бироз ноаниқ.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Бурчак зарбаси бартараф этилди. Меҳмонлар арабча футбол намойиш этмоқда.

88. Шомуродов! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Элдорга Фальконе халақит бериб қолди. Бурчак зарбаси юзага келди.

85. Ухх! Карсдроп жарима майдонида яхши вазиятга эга бўлганди, унинг узатмасини рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

82. Қарши ҳужумда "Сампдория" футболчиси рақибидан ўтиб кета олмади.

80. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонлар кетма-кет зарбалар йўллади ва Габбьядини ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

77.  Меҳмонларда икки ўзгариш: Чьерво Берешиньски ўрнига, Куальярелла эса Капуто ўрнига майдонга тушди.

76. ЗАРБА! Заниоло Эль-Шаарави деярли бўш дарвозага тўп кирита олмади.

75. "Рома" тўп назоратини ўз қўлига олди. Ҳозирча римликлар ҳужум ташкиллаштиришга шошилмаяпти.

72. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов!!!!! Жарима майдони чида тўпни ўзига тўғрилаб олган форвард дарвоза бурчагига тўпни жойлаб қўйди.


71. Шомуродов ҳужумда ўйин қоидасини бузган деб топилди.

69. Ухх! Рекашет натижасида тўп дарвозага кириб кетиши мумкин эди. "Сампдория" посбони бир амаллаб тўпни қайтарди.

67. Ниҳоят, Шомуродов майдонга тушмоқда. Ўзбекистонлик ҳужумчи Вина ўрнига қўшилди. Шунингдек, Эль-Шаарави Верету ўрнига майдонга тушди.

65. ЗАРБА! Афена-Гьян бурчакдан узатилган тўпга бош билан ноаниқ зарба берди.

62. ЗАРБААА! Фальконега тасанно! Заниолонинг олисдан кучли зарбасини қайтарган посбон қайтган тўпга зарба берган Афена-Гьяннинг зарбасини ҳам бартараф этди.

61. Аскильдсен рақибини йиқитгани учун огоҳлантирилди. Бироз илгари вақтни чўзгани учун Фальконе ҳам сарғайганлар сафига қўшилганди.

59. ЗАРБА! Заниоло олисдан оширилган тўпга қулай тарзда зарба берди, ҳужумчига бироз омад етишмади.

56. Заниолонинг зарбаси ўзбек эртагидаги бўғирсоққа ўхшаб ҳаммадан юмалаб, майдон ташқарисига қочиб кетди.

55. Эль-Шаарави ва Шомуродов чигалёзди машғулотларини бажармоқда.

53. ЗАРБААА! Мезбонлар ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Кандрева дарвоза устунини нишошга олди.

51. Верету ўнг қанотда рақибидан қочиб кетди ҳамда марказга тўпни узатди, бироқ рақиб мудофаачилари хавфни бартараф этишди.

46. Абрахам жароҳат олган кўринади. Унинг ўрнига Шомуродов эмас, Феликс Афена-Гьян майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Қўшимча вақтда айтарли вазият гувоҳи бўлмадик. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Заниолони қарши ҳужумда тўхтатиб қолгани учун Берешиньски огоҳлантирилди.

42. Мхитарян тўпни дарвозага "михлаб" қўйиши мумкин эди, Фальконе жой танлашда адашмади.

41. Заниоло олисдан чап оёқда зарба йўллади. Бугун футболчиларга дарвоза гномлик қилмоқда.

40. "Рома" футболчилари зарба беришнинг ўрнига бир-бирларига пас бераверди, оқибатда тўп йўқотилди.

38. Феррари Экдал ўрнига майдонга тушди. Алекс Феррари Феррарига ўхшаб ҳаракат қила олармикан?

37. Қарши ҳужум натижасида Карсдорп ўнг қанотдан марказдаги Абрахамга узатма амалга оширди, Тэммини бош билан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

36. Габбьядини олис масофадан Патрисиу дарвозасига зарба берди, португалиялик посбон тўпни ушлаб олди.

35. Меҳмонлар стандарт вазиятни ностандарт тарзда амалга оширди.

33. Берешиньски тиббий ёрдамга муҳтож. Футболчининг оёғи қайрилиб кетди, бироқ у ўрнидан турди.

30. Кандрева ўз ҳисобига автогол ёзиб қўйиши мумкин эди. "Рома"нинг қарши ҳужуми натижасида Абрахам Мхитарянга пас берди, "Сампдория" футболчиси эса подкат орқали, тўпни давроза йўналиши томон буриб юборди. Фальконе эса тўпни эгаллаб олди.

27. Аскильдсен олис масофадан ўз омадини синаб кўрди, унинг зарбаси кутганидан кучайиб кетди.

25. Стандарт вазият ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

24. Меҳмонлар футболчиси ўз жарима майдони ташқарисида қўполлик ишлатди. Стандарт.

23. "Сампдория" футболчиси чап қанотдан катта тезликда олдинга ташланганди, Карсдорп рақибини ўтказмади.

20. Ҳозирча кўзга ташланадиган вазиятга деярли дуч келмадик. Тўп гоҳ у тарафга, гоҳ бу тарафга парвоз қилмоқда.

18. "Рома" хавфли вазият ташкиллаштирганди. Ўнг қанотдан жарима майдонидаги Мхитарянга тўп оширилди, Генрихнинг шеригига оширган тўпи эса ноаниқ кўриниш олди.

15. Римликлар ўнг қанотдан ҳужум уюштирганди, тўпни қайтариш чоғида Колли шикастланган кўринади. 

11. Тэмми майдонга қайтди. Битта оёқда бўлсаям ўйнайди бу инглиз.

9. Колли Абрахамни йиқитди, йиқилган Тэмми эса ҳакамни чалиб юборди. Римликлар футболчиси жароҳат олган кўринади.

7. "Рома" футболчисининг зарбасига иккита дарвозани қўйганда ҳам гол бўлмасди.

6. Берешиньски рақиб томонидан йиқитилди. Ҳакам курашишга имконият берди, қоида бузилмади.

3. ЗАРБА! Абрахам Фальконе билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси бироз ноаниқ тус олди.

1. Дастлабки дақиқаданоқ Капуто рақиб жарима майдонида йиқитилди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни 

1. Учрашувни меҳмонлар бошлаб берди.

Бугун "Рома" анъанавий қизил либосда, "Сампдория" эса оқ рангли формада ҳаракат қилади.

Бугунги учрашувни Пьеро Жакомелли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Эдоардо Располлини ва Витторио Ди Жойя ёрдам беради. Захира ҳаками — Лоренцо Мажони.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+22   
22 дек 22:42:22
WWW
Негативчилар учун шу жойда хам кайтарябман Шомуродов га сен синдинг эплолмаяпсан захирада чирийсан дейдиган негативчиларга 30 йилдан бери Европада биронта узбек уйинчиси килолмаган ишни килди европага утди кейн почти гранд жамоада уйнаябди пулни танламей европага кетди колганларга ухшаб Россиядан кейн арабларга катта пулга кетса боларди бу бола футболни танлади олдинги даврда битта футболчи араб жамоада болса хам европа клублари билан уйнаса хамма кутарди битта уйинни. хозирчи европани узида уйнаябди бу бола курсатиб куйди узбеклар хам уйнай кета олишини европада. Узимизи казонимизда узимиз кайнаб тирик афсоналар деймиз бази бирларни...Мана хакикий тирик афсона .Шу бола очкан йолдан хали канча ёшлар кетади европага..Оллох куллаб юзини ёруг килсин куролмаслар олдида (кариндоши демаслик учун мен узбекистонлимасман))
+13   
23 дек 00:06:38
@$&#%
Ва ниҳоят гол Элдор
+11   
23 дек 00:06:29
Сардор Бек
Элдор узбда зўр бўлишга нолойиқ деяётганлар кўрларинг голиниииии
+9   
23 дек 00:49:28
Косонсойчи1991FCRM_04
Моур хурсандчилигидан баклашкани тепивордими
+9   
23 дек 00:08:13
Shamsiddin Usmonov
Eldorning tanishlari yoki do'stlari Eldorning otasiga raxmat aytib qo'yinglar
+9   
23 дек 00:07:22
Zubayr_10
Eldor gol urdi kayfini Abraxam qildi lekin mujik bola ekan ozi urganday xursand boldi
+6   
23 дек 00:10:43
Абдурахмон
Биродалар табрик Элдор бошлади НАСИБ булса уйини очлиб кетади стадионни эшитдигларми Шомуродов деб хор булиб айтишини кандай ёкимли ЯША УЗБЕК УГЛОНИ
+5   
23 дек 00:05:10
sms_shakhzod
Eldor shakarsan shakar
+5   
22 дек 23:54:54
Amudaryo
To‘rtta tomchi yomg‘ir tushsa svet o‘chadi, bla
+4   
23 дек 00:43:32
Mirziyo Sha
Olimpico da gol urib Bunday ovozni eshitish bu boshqa narsa togrimi Yana qayta qayta aytyapdi Eldor deb
+3   
23 дек 00:33:49
Xotambek Odilov
Админлар Самдорияга мухлислик килаётган шекилли,гоолллллл деб жа узун ёзиб юборибдию Шомуродовни голидан кура
+3   
23 дек 00:08:13
Shamsiddin Usmonov
Eldorning tanishlari yoki do'stlari Eldorning otasiga raxmat aytib qo'yinglar
+3   
23 дек 00:07:39
Навбахор. Ливерпуль. Барселона
Шомуродов тушди деб хабарни укидим ва телевизорни екиб куришни бошладим Элдор гол урди ажойиб
+3   
22 дек 23:43:04
Бахтийор Ашуров
Бу ерда Мауриниони ҳам,Шомуродовнинг ҳам, айби йўқ.Ҳар кимнинг имконияти ҳар ҳил бўлади.Бу ерда фақат ва фақат Абраҳимни айблаш мумкин.У бекорга 40 миллион €га келмаган.Ҳар қандай мураббий ҳам,кучлий ва қимматлий футболчиларга сарфланган пулларни чиқариб олиш учун ҳам, уларни майдонга тушуришади.Келинг тан олайлик Абраҳам кучлий футболчи.Лекин шу билан Элдоржонни ҳам,кучига паст баҳо бермайлик.Қуйида WWW никли йигит тўғри баҳо берган.Мен аслида Шомуродовни ашаддий муҳлисиман.Бу икки футболчилар ҳам,ўз даражасидаги кучлий футболчилар тоифасига киради.Элдожоннинг ишларига омад!!!
+3   
22 дек 22:40:53
Sarvar
элдо-элдо элдорадоооооо
Качондир гол булурмооооо
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика