

"Барселона" мен учун 20 миллион доллар тўлаган, аммо кейинчалик трансферимдан яхшигина фойда кўрган. Каталония клубида йилига 2 миллион евро маош олардим, "Интер" эса менга 8 миллион евро таклиф қилди. Шунинг учун ҳам трансферга рози бўлдим", – дея Роналдонинг сўзларини келтирди Football Italia.
Бразилиялик футболчи 1996 йилнинг ёзида ПСВдан "Барселона"га 19,5 миллион доллар эвазига ўтган. Ўша пайтда у футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айланганди.
Роналдо каталонияликлар сафида бир мавсум ўтказиб, 49 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 47 та гол ва 13 та голли узатма бор. 1997 йилнинг ёзида ҳужумчи "Интер"га ўтган. Милан клуби унинг трансфери учун 27 миллион доллар тўлаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналдо икки бор – 1997 ва 2002 йилларда "Олтин тўп" соҳиби бўлган.


