

Испаниялик мураббий қолган учрашувлар унинг жамоа бошқарувидаги сўнгги ўйинлари бўлишини маълум қилди.
"Бу менинг "Байер"даги сўнгги ўйинларим бўлишини тасдиқлаш вақти келди", – деди Алонсо.
Алонсо 2022 йилда "Байер"ни қабул қилиб олган ва клубни тарихий ғалабалар – Бундеслига чемпионлиги ва Германия Кубоги сари етаклаганди. У аввалроқ "Реал Сосьедад"нинг ёшлар ва ўринбосар жамоалари билан ишлаган.
Мутахассис фаолиятидаги кейинги қадам "Реал"да Карло Анчелоттини алмаштириш бўлади.
Аввалроқ Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум қилинган эди.



