Latest news

16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  4 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  2 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  1 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  22 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди? News

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон МТЖ Яман терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилмади. Шундай бўлсада, ЎФА матбуот хизмати терма жамоамиз устози Вадим Абрамовнинг фикрларини тақдим этди. 

"Бундай ўйинлар умрингизни ярмига қисқартиради. Ўйин жуда қийин ўтди. Умуман олганда барча ўйинлар шундай бўлади. Кимлардир бу ўйинда осонликча ғалаба қозонамиз деб ўйлаганди. 

Улар билан Саудия ҳам 2:2 ўйнаган. Ёмон жамоа эмас, уларга мослашдик, ўз ўйинимизни намойиш этдик.

Энди бундан ҳулоса чиқарамиз. Бугун Саудия Арабистони ҳам қийналди. Тушунишимча, улар 85 дақиқагача гол ура олишмади. Шунингдек, иқлим шароити ҳам осон эмас. Энди тикланиб, Саудия билан ўйинга тайёрланишимиз лозим.

Биргина ҳаракат билан ҳужумчини олдинга олиб чиқмоқчи эдик, браклар кўп бўлди, ўз футболимизни кўрсата олмадик. Аммо, вазиятларимиз бўлди, улардан фойдаланганимизда хотиржам ўйнай олардик. Афсуски, уларнинг дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Шундай бўлсада йигитлардан миннатдорман, ҳисобни ушлаб қола олишди. 

Бундай ҳисобда охирги дақиқалар ҳаяжонда ўтади. Энди саудияга тайёрланамиз. 

У 90 дақиқа ўйнаши лозим эди, у яна сариқ карточка олмаслигига ишонардим, чунки у ақлли футболчи, аммо ўз имкониятларидан паст ўйнади. (Ушбу вазиятда мураббий катта эҳтимол билан Машарипов ҳақида гапирди)

Умар Эшмуродов ҳақида: Афсуски, биринчи таймда ҳаяжонланди, МТЖ футболчиларида ўйин тажрибаси бўлиши керак, шунинг учун тажрибали Ашурматовни туширдим, у яхши ўйнади", - деди Абрамов.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика