Latest news

18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  6 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  1 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7

Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор" News

Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"

Суперлиганинг 15-тур баҳсидан ўрин олган "Динамo" - "Насаф" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб бердилар.

— Бугунги ўйинга изоҳларингиз қандай?

— Ўйин мухлислар учун қизиқарли, мураббийлар учун эса қийин бўлди. Жадвалдаги етакчилар ўзаро тўқнашди. Менимча, бу бизнинг чемпионат учун ёмон реклама эмас. Бошқа томондан, шунақа ўйинда ВАР йўқлиги ачинарли ҳолат. Ҳақиқатан ҳам ҳакамлар учун қийин бўлди, бу фикрга қўшиламан. Чунки ВАР билан ва ВАРсиз ҳолат бутунлай бошқа. Биринчи бўлимда қандай голлар ўтказиб юборганимизни кўрдингиз. Бизнинг дарвозамиз олдида стандартлардан ташқари бошқа хавфли вазиятлар бўлмади. Лекин икки стандарт вазият голга олиб келди. Бу эса ачинарли. 2:2 ҳисобидан кейин бизда имконият бўлди, гол ура олишимиз мумкин эди. Аммо, бу ҳолатда эҳтимол пенальти ҳам бизга бошқача ўйин кўрсатишимизга ҳалақит бергандир. Чунки ҳисоб 2:1 бўлганида биз олдинга чиқдик, йигитлар бу ҳисобни сақлаб қолмоқчи бўлишди, афсуски, бу уддалай олишмади. Шунга қарамай, йигитларга ва стадионга келган мухлисларга раҳмат айтиш керак. Йигитларга раҳмат, сабаби жадвал ўта зич. Ўзим ҳам қандай қилиб кучимиз етганига ҳайронман. Болалар сўнгги кучлари билан ҳаракат қилишди — бу аниқ кўриниб турганди. Мираҳмадовнинг тиззасида ҳам муаммо бор. Энди дам олиб, иккинчи даврага тайёргарлик кўрамиз.

— Сиздан олдин Рўзиқул Бердиев саволларга жавоб берди. У сизни ва жамоангизни мақтади. Шунингдек, Ратиньони ҳам эътироф этди, уни Акмал Мозговойнинг ўрнини эгаллаши мумкин дейишмоқда.

— Балки улар қизиқаётгандир, лекин Ратиньо бизнинг футболчимиз. Менимча, у шартнома охиригача бизда қолади. Шартнома тугаганидан кейин уларнинг қизиқиш билдириши — бу бошқа масала. Биз ҳам ўз етакчиларимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Ҳали вақт кўрсатади. Мени нима учун мақтади? Эҳтимол, уни 10 йилдан бери юта олмаганим учун бўлса керак (залда кулгу).

— Бугунги ўйинда Мираҳмадов жароҳат олди. Бундан олдин Мустафоев ва Майкон ҳам сафдан чиқди. Қизиғи, улар тўқнашув оқибатида эмас, ўзидан-ўзи жароҳат олмоқда. Бу жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийнинг хатосими ёки майдон нотўғри танланмоқдами? Эшитишимча, жамоа машғулотларни жуда қаттиқ стадионда олиб бормоқда. Жамоа футболчилари бу стадионга келганда бироз қийинчиликка учрамоқда.

— Бу жуда катта савол, қисқача жавоб беришга ҳаракат қиламан. Ҳақиқатда, шунақа суғорилган майдон туфайли жароҳатлар кўпайиб кетмоқда. Сув жуда кўп, тўпни ерга ташладим — сув сачради. Ҳайрон бўлдим. Биз машғулотни доим қуруқ майдонда ўтказамиз, бунақа ҳўл майдонда ҳеч қачон ўйнамаймиз. Бу шикастланишларга сабаб бўляпти. Кўриб турибсиз, оддий жойда футболчи сирпаниб кетди. Яна жадвал ҳам тиғиз — бу ҳам жароҳатларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Яхшиси, майдонни озгина суғорсинлар — меъёрида.

— Жамоа "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"га қарши ёмон ўйин кўрсатди, ютқазди, одамлар жамоа ўз маррасига етиб келганини айтишди. Аммо, бугун етакчиларга қарши ўйнашди. Буни ижобий натижа дейиш мумкинми?

— Аниқ бир нарса дейиш қийин. Мен энг кўп "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин хафа бўлдим. Ўйин шунақа бўлиб қолганди. Эсингизда бўлса, "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйини ҳам шунақа бўлганди. "Дум-дум-дум" — тўртта гол. Бунақаси бўлиб туради. Эҳтимол, бизда пасайиш даври бўлгандир. Бугун бунга муносиб жавоб бера олганимиз учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Кучли жамоа мағлубиятга қандай жавоб беришни билиши керак. "Бунёдкор"дан кейин Қўқонда қийин ўйин ўтказдик ва ўн киши бўлиб ғалаба қозондик. Бу нарсалар таъсир қилади. Шундан кейин сафардан қайтдик, "Нефтчи"ни қабул қилдик — ўйинда хатоликларга йўл қўйдик. Уларнинг номи бизга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин, уларга ўйнаш имконини бердик. Бугун ҳам 2:1 ҳисобида олдинга чиққанимиздан кейин босимни сақлаб қолмасдан, рақибга ўйнаш имконини бериб қўйдик. Куч — чексиз эмас. Рақибни узоқлаштириб юбормадик, иккинчи даврада курашни давом эттиришга умид бор.

— Кожо бўйича савол бермоқчи эдим. Унинг Эрондаги ишлари унча яхши эмас. "Истиқлол" уни ижарага бериш ҳақида ўйламоқда, "Насаф" ҳам бунга қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумдаги муаммоларга қарайдиган бўлсак, "Динамо" ҳам уни ортга қайтариш вариантини кўриб чиқмаяптими?

— Вариантлар кўп эмас, чунки Кожо учун пул тўланган. Агар "Насаф" шу миқдорда ёки ундан кўпроқ пул тўлай олса, у ҳолда улар уни сотиб олишади. Билмайман, уларда шундай хоҳиш бормикин. Афсуски, биз Кожони харид қилиш учун ҳозирча бундай пулни топа олмаймиз. Чунки Кожонинг маоши ҳам жуда катта — биз буни кўтаришимиз қийин масала. Агар "Насаф" кўтара олса, унда баракалла.

— Иккинчи давра олдидан таркибни кучайтириш ҳақида нима дея оласиз?

— Таркибни кучайтириш доим бўлади. Биз бир ҳужумчи, битта таянч зонаси ярим ҳимоячиси ва бир қанот ҳимоячисини олишимиз керак. Чунки Мустафоев узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу учта позицияни биринчи навбатда тўлдириш керак. Режамиз бўйича 14 июль куни Беларусга учамиз. У ерда Беларусь Премьер-лига жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини режа қилганмиз. Тайёрланамиз. Тақвим оғир: келамиз ва дарҳол — "Навбаҳор", "Пахтакор" ва ОКМК. Қайта-қайта юклама бўлади. Шу сабабли кучайиш шарт, захирадан майдонга тушадиган футболчилар бўлиши керак.

— Бугунги ўйинда ВАР бўлмагани ҳақида нима дейсиз?

— Билмайман нима сабабдан ВАР йўқ. Ахир етакчилар ўйнаяпти, лекин ВАР йўқ — бу мутлақо мантиқсизлик. Бу ҳолатда ҳакамга ҳам босим катта. ВАР бўлса, бу бир хил ҳакамлик, ВАРсиз бутунлай бошқача. Бу ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Нимага шунақа бўлди, билмайман. Ўйин битта камерадан трансляция қилинди? Чемпионат бизни шунчалик ҳурмат қиладики, бизни иккинчи ўринда бўлишимизни ҳам тахмин қилишмаган.

Rating: +6   

Comments

+2   
07 jul 08:12:23
Фарход
Карленовичга Рахмат жанговор жамоа тузди, Динамо да химоя ни мустахкамлаш зарур, мана 5 та уйинда 12 та гол, бу куп
+1   
07 jul 09:54:07
Shovruq88
gegemon Dinamo!
+1   
07 jul 08:06:05
Аих
Reply to comment by Sodiq Nazarov
Насафга бор кучни сарфлаб пастдагиларга 3 очко совға қиласан
Олдинлари насаф шунака еди
+1   
07 jul 07:19:39
Y@Go_6060
Динамо олга
+1   
07 jul 05:57:33
Saidjahon
Менимча 2 даврада Динамога 2 уринни саклаб колиш жудаям кийин булади.Навбахор Пахтакор Бунёдкор узига келиб олди буёкда Сугдиёна Нефтчи ОКМК 2 даврага бошкача кайфиятда тайёргарлик куришмокда.Супер лигамизда ракобат кучайиб боряпти.
   
07 jul 08:44:45
Jasurbek Norbotayev
katta gapirma 5 ta klub bitta yutuq bilan sendan otib ketisharkan ja balandayammassan
-1   
07 jul 08:28:24
Sodiq Nazarov
Reply to comment by Аих
Олдинлари насаф шунака еди
Лекин ҳар сафар кучли учликда қоларди ёки кубок суперкубок ютарди фарқи бор
-1   
07 jul 07:42:19
Sodiq Nazarov
Насафга бор кучни сарфлаб пастдагиларга 3 очко совға қиласан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика