Latest news

10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  13 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6

Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз" News

Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"

Суперлиганинг 14-турида "Қўқон-1912" майдонидаги ғалабадан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин қийин ўтди. Биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик омадимиз келиб, иккита гол уриб олдик. Барчаси яхши кетиб турган пайтда ҳакам ўйинга аралашди ва билмадим, қанақасига бу вазиятда сўнгги умид фоли сифатида қизил карточка берганини тушунмадим. У нуқтадан гол ҳам уриб бўлмасди. Қўшимчасига ўша вазиятда тўп рақиблардан майдон ташқарисига чиқиб кетган ва биз аутдан тўпни ўйинга киритишимиз керак эди. Аут отмоқчи бўлиб турганимизда ўша вазият юзага келди. ВАР ҳакамни ўзига чиқарди, лекин тўп қаерга кетганини кўришмади. Муаммо катталашди, бизда уч футболчи сафдан чиқди. Олдинда бизни "Нефтчи" ва "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. 

- Ҳозирги пайтда селекционерлар яхши ишламаяпти. Сиз яхши селекционерсиз. Ушбу касб эгаларининг ҳозирги фаолияти ҳақида нималар дея оласиз? Ҳозирги селекционерларнинг шунчаки номи бор, улар фақат ойлик олади, лекин тайинли иш қилмаяпти.

- Менимча бу катта муаммо эмас. Селекция ишларини олдин футбол ўйнаган собиқ футболчилар олиб боргани яхшироқ деб ўйлайман. Бунинг учун ҳам иқтидор керак. Бу ҳолатни гапириш мен учун қийин. Яхши собиқ футболчини топсангиз, у жамоага бемалол ёрдам бера олади.

- "Насаф" ҳозиргина "Пахтакор" билан дуранг ўйнади ва "Динамо" билан очколар фарқи қисқарди. "Динамо" чемпионлик учун кураша оладими? Жамоанинг бунга кучи етадими?

- Буни тахмин қилиш қийин. Ҳозир узоқни гапириб ҳам бўлмайди. Айтганимдек, асосий таркибнинг уч футболчиси сафда эмас. Бизни олдинда биринчи давранинг сўнгги икки ўйини кутиб турибди. Бундай иссиқ ҳавода барчага ҳам осон эмас. Шу сабабли чемпионлик учун кураш ҳақида сентябрь-октябрь ойида гаплашиш мумкин. Ҳозир ҳолат тез ўзгариб кетмоқда. Олдимиздаги икки ўйинда бор кучимиз билан ўйнашимиз керак. Агарда барчаси яхши бўлса, нимадир дейиш мумкин бўлади. Барчаси натижаларга боғлиқ.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика