Latest news

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  12 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади" News

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Вадим Карленович, ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишим мумкин, бундай ўйинларни майда нарсалар ҳал қилади. Биз бугун оғир жамоани кўрдик. Рақиб ўйинини бузишга ва нимадир қилишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Иккинчи голни кўрдингиз, ўйинчи тўпни ҳаволатиб узатмоқчи бўлганди, дарвозага кириб кетди. Яна бир гапни айтишим керак, бугун гол урган рақибнинг ҳар икки футболчисига (Иброҳимхалил Йўлдошев ва Аброрбек Исмоилов) ўз пайтида мен катта футбол эшикларини очгандим. Улар бугун мени "жазолаб" кетди. Нимаям дердик, футболда шунақаси ҳам бўп туради.

-  "Бунёдкор" ва "Нефтчи"га қарши баҳсларда жамоа ўйини умуман қовушмади. Лекин стадион лиқ тўлди. Балки "Насаф" билан бўш стадионда жамоа ўйнаса ғалаба қозонар?

- Йўқ, нималар деяпсиз, кимнинг бўш трибуналар қаршисида тўп тепгиси келади. Мухлислар қўллаши бизга жуда зарур. Ўйин пайти муҳит ҳам чиройли бўлади. Аммо бугунги натижанинг бунга алоқаси йўқ. Бугун бир нечта ёш футболчилар майдонга тушди, улардан бирданига нимадир кута олмаймиз. "Нефтчи" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.


- Ўртада маҳоратли плеймейкер етишмаяпти.

- Бу фикрга қўшиламан. Бизга майдон марказини бошқара оладиган яхши ўйинчи керак. Таркибимиздаги бразилиялик жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди. Балки иккинчи давра олдидан кимнидир таклиф этармиз.

- Бу ўйин қолдирилган пайтда "Нефтчи" "Пахтакор"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳозир жамоа ўз ўйинини топиб олди ва ўйин энди ўтказилди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўляпти.

- Ўйин атайин қолдирилган, "Нефтчи" ўзига келиб олиши учун кутилган деган фикрдан йироқман. Биз ҳам, улар ҳам тенг шароитда бу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Бизда икки нафар марказий ҳимоячи сафдан чиққан, натижада ҳимояда бўшлиқ юзага келди.

- Вилоят ҳокими жамоа билан учрашди деб эшитдик.

- Ҳа, шундай бўлди. Шахсан мен вилоят раҳбари "Динамо"га ва умуман футболга бефарқ эмаслигидан хурсандман. Учрашув илиқ ўтди, ҳамма хурсанд бўлди.

- Олдинда амалдаги чемпион "Насаф"га қарши баҳс кутяпти.

- Бу ўйинга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Уйда кетма-кет учта учрашувда юта олмаслик ғалати бўлади. Шу боис нима қилиб бўлса-да, "Насаф"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда интригани сақлаб қолиш учун уларни ютишимиз керак.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика