Latest news

20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  0 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  11 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  25 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  6 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3

Сардор Зокиров: “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида иқтидорли футболчилар кўп" News

Сардор Зокиров: “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида иқтидорли футболчилар кўп"

“Нефтчи”- “Локомотив” ёшлар жамоалари (2:0) учрашувидан мезбонлар мураббийи Сардор Зокиров Championat.asia сайтига интервью берди.

- Сардор ака, ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугун қизиқарли ва беллашувларга бой учрашув бўлди. “Локомотив” ёшлар жамоаси ҳам кучли ўйин кўрсатди. Бугун бизнинг ғалабамизга футболчиларимиздаги интилиш, иштиёқ таъсир кўрсатди деб ўйлайман. Биз ўз майдонимизда мухлисларимиз қаршисида ўйин кўрсатаганимиз, улар бизни мунтазам қўллаб-қувватлаб турганлиги ғалабамизга замин яратди.  

- “Нефтчи” ёшлар жамоасининг бу йилги мавсумда натижалари чакки эмас. Айнан “Нефтчи” ёшлар жамоасидан чиққан футболчи Хуршид Асқаралиев Суперлигада “Навбахор” жамоасига гол киритишга муваффақ бўлди. Айнан Хуршид Асақаралиев каби ёш иқтидорли футболчилар ёшлар жамоаси таркибида борми?    
- “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида иқтидорли футболчилар кўп. Маслан бугунги ўйинда ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов рақиб дарвозасига иккита гол киритди. Ҳамидулло “U-19” терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.  Шунингдек таркибимизда  Шодиёр Хожиматов, Миржалол Неъматов, Илҳом Ваҳобов каби ёшларни учрашувларга муносиб тайёрлаб, тажриба орттиришларига замин яратиб, асосий жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўша оладиган тарзда футболчи бўлиб етишишларига ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда ушбу футболчилар асосий жамоамиз машғулотларида ҳам иштирок этишмоқда.                      

- Раҳмат, кейинги учрашувларда омад тилаймиз!
- Бугун стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика