Latest news

20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  2 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  7 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12

Нодирхон Камолов: “Мағлубиятга муносиб эмас эдик” News

Нодирхон Камолов: “Мағлубиятга муносиб эмас эдик”

Олий лига йигирма саккизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Локомотив” жамоалари (0:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар ҳимоячиси Нодирхон Камоловнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Ажойиб об-ҳавода ўйнадик, — дейди Нодирхон Камолов. — Рақибимиз чемпионат пешқадами бўлса-да, уларни майдонда эркин ҳаракат қилишига йўл қўймасликка уриндик. Кўп вазиятларда ташаббус биз томонда бўлди. Агар Жасур Ҳасанов, Неманья Йованович, Баҳриддин Ваҳобовлар юзага келган голли вазиятлардан унумли фойдаланишганида биз ғалаба ҳам қозонишимиз мумкин эди.

Пенальтини айтмаганда, “Локомотив” жамоаси деярли бирорта хавфли вазият ҳам ярата олишмади. Қисқаси, бугун мағлубиятга муносиб эмасдик. Начора, бу ўйин ортда қолди. Энди олдинда турган икки учрашувда ўз мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика