Latest news

20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  1 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  14 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  3 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1

Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди" News

Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда меҳмонлар устози Акмал Рустамов фикрларини билдирди.

"Ўйин жуда вазиятларга бой бўлди, "Насаф" билан учрашувдан сўнг бу баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Қайси жамоа гол урса ютиб кетарди. Биринчи бўлимда 2-3 та голга тортадиган вазият яратдик. Охирги зарбани беришда оқсаяпмиз. Тақдир шу экан омад Наманганга кулиб боқди. Битта гол уриб ғалабани илиб кетди",-  дейди Акмал Рустамов.

- "Қизилқум" охирги ўйинларда яхши ўйнамоқда. Лекин руҳий факторми, биринчи ва иккинчи бўлимдаги  жамоада фарқ бўлди...

- Бу гапингизга қўшилмаган бўлардим. Жамоа руҳан яхши ҳолатда. Ўйиндан кейин оралиқ кам, йўл ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Биринчи бўлимдаги вазиятларни голга айлантирганимизда 1:0 ютишимиз мумкин эди. Омад "Навбаҳор" томонида бўлди.

- Ўзгартиришлар ўзини қанчалик оқлади?

- Ўзгаришларни айтсам, Никола Кумбурович ва Илҳом Ваҳобов жароҳат олган. Улар тиклангунга қадар ўзимизнинг ёшларга қўрқмасдан имконият берамиз. Мана шундай ўйинларда ўзларини кўрсатса, кейинчалик ҳам асосий таркибда ўринларини топиб кетишади. 

- Легионерлардан қанчалик қониқдингиз?

- 3 нафар легионеримиз майдонда эди. Мен иккинчи бўлимда чарчоқ аломатини кўрдим. Умуман олганда қониқдим. Нафақат уларга балки ҳамма йигитларга раҳмат айтмоқчиман.

- "Навбаҳор"да мураббий ўзгариши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?

- Бу табиий ҳолат. Футболда биринчи мураббий кетса, иккинчиси келади. Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак эди. Бунга мураббийнинг алоқаси бор ёки йўқ дея олмайман.

- Бу йилги чемпионлик кимга насиб қилиши мумкин?

- Ҳозир айтиш қийин. Олдинда 8 та тур бор. "Насаф" 2 та фронтда жанг олиб боряпти, уларга осон бўлмайди. "Нефтчи"да эса юклама камроқ. Шу боис аввалдан гапириш нотўғри бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика