Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!
10 feb 16:42
News
Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!
Унинг йўлидаги манзиллардан бири Дакар шаҳрида жойлашган мамлакатдаги энг йирик ва энг гавжум жазо муассасаси – Ребейсс қамоқхонаси бўлди.
Маҳбуслар қитъадаги энг нуфузли мукофотни нафақат кўриш, балки унга қўл теккизиш имкониятига ҳам эга бўлди. Сенегал футбол федерацияси кўмагида ташкил этилган ушбу ташаббус кенг жамоатчилик эътирозига олиб келди.

Ижтимоий тармоқлар Ребейсс қамоқхонасидан олинган видео ва суратлар билан тўлди: кадрларда соврин маҳбусларга яқинлаштирилаётгани, айримлари эса панжара ортидан қўл чўзиб, кубокка етишга уринаётгани кўринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Сенегал терма жамоаси финалда Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда Африка Миллатлари Кубогини қўлга киритганди. Ушбу зафардан сўнг "Теранга шерлари"га топширилган кубок мамлакат бўйлаб миллий ифтихор ва бирдамлик рамзи сифатида турнега чиқарилди.
Similar news
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Comments