Latest news

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  55 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  9 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

"Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаянга етарлича вақт ва имконият яратиб берилди, ғалаба уларни босимдан қутқаради" - Тажрибали мутахассислар бугунги ўйинлардан олдин яна нималар деди? News

"Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаянга етарлича вақт ва имконият яратиб берилди, ғалаба уларни босимдан қутқаради" - Тажрибали мутахассислар бугунги ўйинлардан олдин яна нималар деди?

Бир неча соатдан сўнг клубларимиз учун муҳим ҳисобланган палла старт олади.

Дастлаб "Навбаҳор" жамоаси Доҳада "Ал Вакра" билан куч синашса, маълум фурсат ўтиб ОКМК "Ал Араби" меҳмони бўлади. Мазкур учрашувлар олдидан икки нафар тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов ва Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Бахтиёр Ашурматов: - Бугун жамоаларимизни жуда мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Бундай фикр билдиришимга бир нечта сабаблар бор. Биринчи сабаб - Қатар жамоалари сафида яхши савиядаги легионерлар тўп тепади. Иккинчи сабаб - иккала жамоамиз ҳам сафарда ўйнашади. Меҳмонда эса жамоаларимиз жуда оғир ўйнашади. Учинчи сабаб - оҳирги пайтда "Навбаҳор" ҳам, ОКМК хам стабил ўйин кўрсатмаяпти. "Навбаҳор" ва ОКМК мураббийлари бундай юқори савиядаги ўйинларда биринчи маротаба иштирок этишаётгани йўқ. Ўз жамоаларини бу ўйинга тайёрлай олишади, деган умиддаман. Битта ўйиндан иборат учрашувларда мураббийларнинг савияси, қандай тактик услуб танлаши, руҳан тайёрлай олиши, ўйин давомида услубни тўғри ўзгартира олиши каби омилларга боғлиқ. 

Бугунги ўйинда Миржалол ака Қосимовда ҳам, Самвел ака Бабаянда ҳам босим бор. Чунки бу мураббийларга вақт ҳам етарлича берилди, имконият ҳам юқори савияда яратиб берилди. Шу сабабли худо хоҳласа, жамоаларимиз ғалаба қозонса, иккала жамоа мураббийлари бу босимдан чиқиб кетишади. Ҳар доим имконият бор. Мен иккала жамоамиздан хам ғалаба кутиб қоламан. Бу жамоа мухлислари ҳам хис ҳаяжон билан ўз жамолари иштирокидаги ўйинларни кутишмоқда. Мухлислар учун футболчилар жонини бериб бугунги ўйинларда ўйнашлари керак. Худо хоҳласа ўйиндан кейин иккала жамоа мухлислари яхши кайфиятда бўлишларини тилаб қоламан. Жамоаларимизга бугунги ўйинларда омад тилайман.

Акмал Холматов: - Фикримча, жамоаларимизга сафарда осонроқ бўлади. Уйдагига қараганда ҳаяжон кам кузатилади. ОКМКни ҳам, "Навбаҳор"ни ҳам таркиби ёмон эмас. Икки жамоа ҳам муваффақиятга эришишади, деб ўйлайман. 

Барибир эҳтиёткор ўйнашади. Рақибда ҳаяжон кўпроқ бўлиши табиий. Об-ҳаво баҳона бўлмаса, Қатар жамоаларидан кучсиз эмасмиз. 

Ўзбекистонда чемпионат давом этаётгани, уларда бошланмагани битта ўйинга катта таъсир қилмайди. Кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. 20та ўйинда майдонга тушган бўлса ҳам, 1та учрашувда қатнашган бўлса ҳам бунинг аҳамияти сезилмайди

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика