Latest news

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  23 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади News

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мамлакат миллий чемпионатининг 3-тур баҳслари 13 октябрда якунига етиши билан Тошкентда 18 октябрга қадар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Машғулотлар "Юнусобод" спорт мажмуасида олиб борилади. 

Мазкур йиғин ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган V Ислом бирдамлик ўйинлари мусобақаси олдидан асосий кўрик вазифасини ўтаб беради. 

Йиғин давомида жаҳон футзалида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Қозоғистон терма жамоаси билан назорат учрашувида куч синашиш ҳам режалаштирилган. Ён қўшниларимизга қарши ўртоқлик ўйини 16 октябрь куни соат 17:00 да "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва "Спорт" телеканали ҳамда ЎФФнинг YouTube канали орқали тўғридан тўғри, жонли тарзда трансляция қилинади. Ўз ўрнида, учрашувни бевосита "Юнусобод" мажмуасида кўришни истаган барча ишқибозлар мутлақо бепул киритилади. 

Мураббийлар штаби бу галги йиғинга қуйидаги футзалчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар – Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”), Мирислом Миралиев (ОКМК), Дониёр Умаров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар – Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”), Машраб Одилов (БМБ), Шаҳзод Саъдиев (БМБ).

Қанот ўйинчилари – Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК), Хайрулла Солихов (ОКМК), Муҳаммадали Хусанбоев (БМБ).

Қанот ҳужумчилари – Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”), Аброр Ахмедзянов (ОКМК), Ихтиёр Ропиев ("Насаф"), Акбар Усмонов (СҚБ), Далер Эшонқулов ("Динамо"). 

Ҳужумчилар – Музаффар Аҳаджонов (БМБ), Артур Умуров ("Оил Стар").

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика