Latest news

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  6 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  52 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади News

"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади

Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби "Зенит" билан ҳужумчи Педронинг трансфери борасида музокараларга киришди.

Бу ҳақда ESPN хабар берди. 

Манба берган хабарга кўра, саудия арабистониликлар 19 ёшли бразилиялик учун 55 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ "Ал Иттиҳод" футболчига қизиқиш билдирган ва салкам 40 миллион евро таклиф қилган, бироқ келишув амалга ошмай қолганди.

Агар трансфер амалга ошса, Педронинг собиқ клуби "Коринтианс" тўловнинг бир қисмини олади, чунки улар аввалги келишув шартларига кўра, трансфер пулининг 2,5 фоизини олиш ҳуқуқига эга.

Педро 2024 йилнинг февралида 9 миллион евро эвазига "Зенит"га ўтган ва унинг шартномаси 2028 йилнинг охиригача тузилган. У жорий мавсум барча турнирларда 15 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика