Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади
13 oct 10:10
News


Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади
The Sun нашри хабар беришича, "Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни бутунлай ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
Маълумот учун, 27 ёшли англиялик футболчи 2025 йил июнь ойида каталонияликлар сафига ижара асосида қўшилган эди.
Манбага кўра, футболчининг тўлиқ трансфери 25 миллион фунт (тахминан 29 миллион евро) миқдоридаги кафолатланган тўлов эвазига амалга ошади. Шунингдек, келишувда қўшимча 5 миллион фунтгача (7 миллион евро) миқдорида бонуслар ҳам назарда тутилган. Улар футболчининг муайян кўрсаткичларга эришишига боғлиқ бўлади.
Жорий мавсумда Рэшфорд "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 10 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирда футболчининг бозор баҳоси тахминан 40 миллион еврони ташкил этмоқда.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments