Latest news

22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  7 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   1 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  2 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  1 21:23Туркия. "Генчлербирлиги" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  11 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  2 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  171 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди  21 19:35Франция терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 18:58Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  2 18:31"Барселона" собиқ устози "Атланта" бош мураббийи этиб тайинланди  0 17:56"Навбаҳор" қарзларидан қутулди  11 17:44АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси аниқ!  0

Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди News

Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди

Гана терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Комор ороллари терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Гана жамоаси 10 турдан сўнг 25 очко тўплаб, "I" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Бу Гана терма жамоаси учун бешинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Уларнинг энг яхши натижаси — 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган мусобақада қайд этилган, чорак финал.

Шу тариқа, Гана Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган 21-жамоа бўлди. Аввалроқ мусобақада иштирок этиш имконига эга бўлган жамоалар қуйидагилар эди: Мексика, АҚШ, Канада (мезбон сифатида), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Ўзбекистон, Янги Зеландия, Аргентина, Эквадор, Бразилия, Колумбия, Уругвай, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср ва Жазоир.

2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда илк марта 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Rating: +6   

Comments

   
13 oct 12:06:19
ishqivoz
Noyabrda Afrika olmoslari Misr bn oʻynaymiz. Kn natijaga qarab Eron yoki kabo verdi bn oʻynaymiz. Keyingi yil marokash va gana bn oʻyinlar tashkillashtirilsa zoʻr boʻlardi
   
13 oct 11:05:56
Ziyodilla Sharipof
Бугун Кабо верде чикса керак.
   
13 oct 09:38:33
Отабек Мазаидов
Африка минтақасининг кучли терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувларини ўтказиш керак миллий терма жамоамиз...
   
13 oct 09:21:12
NEWS 24
Shunday tez jamoalar bilan oynab Turish kerak
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика