Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди
10 oct 18:28
News


Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди
Фабио Каннаваро мазкур баҳсда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Кувайтга қарши йиғиннинг биринчи қисмида иштирок этган бир қатор футболчиларга дам берилиб, янги футболчилар жалб этилди.
Кувайт билан баҳс учун йиғинга чақирилганлардан Фарруҳ Сайфиев ("Нефтчи"), Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон) ва Аббосбек Файзуллаев ("Истанбул Башакшехир", Туркия), жароҳат туфайли таркибдан тушиб қолган бўлса, Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Умарали Раҳмоналиев ("Сабаҳ", Озарбайжон), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо") ва Рустам Турдимуродов ("Сурхон") мураббийлар қарорига биноан қайдномадан чиқарилди. Янги номлардан Руслан Жиянов ("Навбаҳор") ва Ҳусайн Норчаев ("Насаф") Уругвай билан баҳсга олиб кетилади.
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Владимир Назаров ("Пахтакор")
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Истиқлол", Эрон), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Дилшод Саитов ("Пахтакор")
Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Банияс", БАА), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Ал Батаэҳ", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Банияс", БАА), Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Руслан Жиянов ("Навбаҳор")
Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Элдор Шомуродов ("Истанбул Башакшехир", Туркия), Игорь Сергеев ("Пахтакор")
Эслатиб ўтамиз, ўйин 13 октябрь куни Малакка шаҳридаги "Ҳанг Жебат" стадионида Тошкент вақти билан соат 17:45 да старт олади.
Similar news

Comments
Ух узидан маьлумки, Канаваро номига мураббий. Барча ишни УФАдагилар хал килмокда.
Изох: Бу негатив эмас. Фикрлариз булса изох колдиринглар