Latest news

16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 5 йилдан кейин финалда!  0 16:20Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  3 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  7 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  19 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   10 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  10

Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари News

Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" тур марказий тўқнашувида ўз уйида ОКМКни меҳмон қилди. Учрашувда қаршиликлар 2:1 ҳисобида устун келди. Бу ғалабада посбон Абдувоҳид Неъматовнинг ҳиссаси катта бўлди. 24 ёшли дарвозабон баҳс мобайнида 4 та сэйв намойиш этди ҳамда жамоасини бир қатор голлардан асраб қолди, у ўйиннинг сўнгги сонияларида ҳам жамоаси жонига ора кирди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 11-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

"Насаф" тур марказий ўйинида ОКМКни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бердиев шогирдлари ишончли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, ҳақли ғалабага эришди. Унинг тактик ишланмалари ўз самарасини берди ҳамда Миржалол Қосимов жамоасидан жадвалдаги етакчилик тортиб олинди. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев 11-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Дониёр Абдуманнопов ("Андижон")

"Андижон" ортда қолган тур "Бобур Арена"да "Сурхон" билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Дониёр Абдуманнопов мазкур баҳсда Бектемир Абдуманноновнинг голига ассистентлик қилган бўлса, ўзи ҳам ғалаба келтирувчи тўпни киритди. 24 ёшли вингер голни Потапов қўриқлаётган дарвозага шунчаки михлаб қўйди ва андижонликларнинг ғалабасини таъминлади. Шу тариқа Абдуманнопов 11-турнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жамшид Искандеров ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур Фарғонада бир киши кам бўлиб қолган "Шўртан" устидан йирик ғалабага эришди (4:0). Фарғоналиклар тажрибали футболчиси Жамшид Искандеров 65-дақиқада стандартни аниқ ва моҳирона ижро этди. Искандеров олис масофадан жарима зарбаси орқали тепган тўп дарвоза устунини қақшатиб, тўрдан жой олди. Шундай қилиб, Ўзбекистон МТЖ хавбеки Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи дея қайд этилди.






"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари         

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари        

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари        

Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика