Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"
19 oct 2025 23:47
News
Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"
"Бу ғалаба кўп нарсаларни англатиши керак. Сўнгги йилларда "Ливерпуль" бизни мағлуб қилаётганди ва бу бизнинг клуб учун яхши ҳолат эмасди. Мухлисларимизга бугунгидек хурсандчиликни тақдим қила олмаётгандик. Шу сабабли бу ғалаба кўпга татийди, "Энфилд"га келиб, 3 очко олиб кетдик.
Бу клуб ва мухлислар учун шунчаки 3 очко эмас. 7 йилдан буён бу стадионга келиб, ғалаба қозонмаётганимиз оғир ҳолат эди. Бу ғалаба мухлислар учун, умид қиламанки, мухлислар бу кечани яхши ўтказадилар.
"Ливерпуль"ни ниҳоят мағлуб қилдик, бу ёқимли. Футбол - бу ёқимли хотиралар, ўзгача ҳиссиётларни тақдим қилиши керак. Мухлислар уйларига ёрқин ҳиссиётлар олиб қайтишади, биз эса хурсанд бўлиб қайтамиз.
Бошимизни туширмадик, чунки бу клуб буни талаб қилмайди. Буни биз иштиёқ сифатида қабул қиламиз. Бу клуб учун муҳим ҳафта бўлди. Олдинда "Брайтон"га қарши ўйин бизни кутмоқда. Демак совуққонликни сақлаб қолиш керак", - деди Магуайр.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments