Latest news

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  104 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  3 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  52 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади News

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади

Тошкентнинг "Локомотив" клубидан навбатдаги олийжаноб қадам.

Кеча сайтимизда Тошкент футболи тарбияланувчиси: Яна бир бор онамни йўқотишни истамайман, ёрдам! номли хабар чиққан эди.

Унда қуйидаги жумлалар ёзилган эди:

Пойтахт чемпионатида тўп тепаётган бир болакайнинг отаси дардли мавзу бўйича мурожаат қилди.

Ўғлим ёшлигидаёқ онасини йўқотди, биринчи аёлим саратон касаллиги билан бу дунёни тарк этди. Тақдирнинг синовини қаранг, ҳозирги онаси ҳам буйрак қуриши касаллиги билан оғрияпти ва тезроқ "операция" қилдирмасак шифокорлар оз вақт қолганини айтишяпти. Шунинг учун минг хижолат билан олдингизга келдим. Ўғлим яна бир бор онасини йўқота олмайди.

"Локомотив" клуби ушбу хабарга дарҳол муносабат билдирди:

Ҳар бир инсонга ёрдам қўлини чўзиш,  ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш биз ўзбекларга хос. Тафаккуримиз, қалбимиз тубида кичик бир бир нарса узилгандек бўлади бундай хабарларни ўқиганимизда.

“Локомотив” Профессионал футбол клуби бу болажоннинг кўнглини олиш, оиласига ёрдам бериш  мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акциясида иштирок этади.

Жамоа иштирокида 31 октябрь куни Суперлига 28 тури доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ бу Болажонга ёрдам сифатида тақдим этилади.

Барча футбол мухлисларини "Локомотив" стадионида кутиб қоламиз. Барчамиз биргаликда Болажонга ёрдам берамиз!

Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар уч тоифада бўлиб 3, 5 ва 15 минг сўмдан. Ўйин соат 18:00да "Локомотив" стадионида бошланади.

#БизСенБиланБолажон
#BizSеnBilanBolajon

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика